Xorazm viloyati, Shovot tumani Monoq mahallasi

blog
  • E'lon va tadbirlar
  • 30-11-2023, 12:18

Telefon yaratilishi haqida....

Телефон кашфиётчиси Александр Грэхем Белл бирон марта ҳам онаси ва хотинига қўнғироқ қилмаган. 

Чунки улар кар бўлишган.

Нега бу тарихий фактни келтиряпман?!

Инсоннинг қўлидан ушлаб, "хув анави баланд тоққа чиқишинг керак" дея тинимсиз уқтирадиган куч- бу мақсаддир!

Беллнинг онаси ва аёли кар бўлгани учун у ким биландир суҳбатлашишни истаган ёки гаплашишни истайдиганлари узоқда бўлган одамларга қандайдир енгиллик яратмоқчи бўлган!

Кўряпсизми?!

Агар шу икки яқин одамининг кўзи билан боғлиқ муаммоси бўлганда у албатта кўзойнакка ўхшаш нимадир устида бош қотирган бўларди...

Биз яқинларимиз билан аслида чамбарчас боғлиқ одамлармиз!
Истаймиз-ми ёки йўқ, барибир шундай!

Шундай одамлар бор-ки, кўп ишни бошқаларни ўйлагани учунгина қилади.

Худбин одам эса ҳеч нарсани ўзгартирмайди...

Агар ҳозир атрофга кўз югуртираркансиз, кўзингиз бир дона ип ғалтагига тушган бўлса ҳам билинг-ки, уни бошқаларни ўйлайдиган қандайдир бир меҳрибон инсон кашф қилган...

Ҳамма кашфиётлар шу мақсаддагина яратилади...

Яқинларингизга меҳрли табассум улашинг, бошқалар севиниши учун нимадир қилинг!

Бу учун ҳеч ким сизга маош тайин этмаса ҳам...

Бу- ҳеч ким ойлик тўламаса-да, одам бўла туриб, худди телефон симларидек бировнинг гапини бировга элтиб,  ғийбат ташиб юргандан кўра яхшироқдир.

Manzil

  • Xorazm viloyati, Shovot tumani Monoq mahallasi
  • +998 (93) 000-00-00
  • info@shovot3-m.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Май 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yil dasturi

Maktab manzili